Диққат! Веб-сайт тест режимида ишламоқда

Судьялар олий кенгаши бўш судьялик лавозимларига танлов эълон қилади

9 Май 2021 15:54 1648 Чоп этиш

Ўзбекистон Республикаси Судьялар олий кенгаши бўш судьялик лавозимларига танлов эълон қилади. 

Андижон вилояти бўйича:

фуқаролик ишлари бўйича Андижон туманлараро суди судьяси (1 нафар) 

Қашқадарё вилояти бўйича:

жиноят ишлари бўйича Қарши шаҳар судининг судьяси (1 нафар) 

Фарғона вилояти бўйича:

фуқаролик ишлари бўйича Қўқон туманлараро суди судьяси (1 нафар);

фуқаролик ишлари бўйича Риштон туманлараро суди судьяси (1 нафар). 

Хоразм вилояти бўйича:

фуқаролик ишлари бўйича Боғот туманлараро суди судьяси (1 нафар). 

Тошкент виояти бўйича:

фуқаролик ишлари бўйича Чирчиқ туманлараро суди судьяси (2 нафар);

фуқаролик ишлари бўйича Зангиота туманлараро суди судьяси (1 нафар);

жиноят ишлари бўйича Зангиота туман суди судьяси (1 нафар);

Бекобод туманлараро иқтисодий суди судьяси (1 нафар). 

Тошкент шаҳри бўйича:

фуқаролик ишлари бўйича Миробод туманлараро суди судьяси (2 нафар);

фуқаролик ишлари бўйича Учтепа туманлараро суди судьяси (1 нафар);

фуқаролик ишлари бўйича Шайхонтаҳур туманлараро суди судьяси (1 нафар);

фуқаролик ишлари бўйича Яккасарой туманлараро суди судьяси (1 нафар);

Тошкент туманлараро иқтисодий суди судьяси (2 нафар).

 

Изоҳ: Судьялар олий мактаби таҳсилини муваффақиятли тамомлаган ва 35 (ўттиз беш) ёшдан кичик бўлмаган номзодлар ариза билан Судьялар олий кенгашига ёзма  ёки электрон шаклда (murojaat@sudyalaroliykengashi.uz) мурожаат қилишлари мумкин.

Ариза тақдим этишнинг охирги санаси 2021 йил 10 июнь

Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech