Диққат! Веб-сайт тест режимида ишламоқда

Судьялик лавозимларига номзод учун ҳужжатлар рўйхати

Ўзбекистон Республикаси Судьялар олий кенгашининг 2017 йил 17 майдаги 8/17-сонли Қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Судьялар олий кенгашининг Регламенти 13-моддасига асосан захирага киритилишини истаган шахс (кейинги ўринларда номзод деб юритилади) қуйидаги ҳужжатларни тақдим этади:

1. Номзоднинг Кенгаш раиси номига ёзган аризаси;

2. Номзод томонидан шахсан тўлдирилган сўровнома ва таржимаи ҳол;

3. Кенгаш томонидан белгиланган намунадаги шахсий варақа (объективка) ва яқин қариндошлари (номзод ва унинг турмуш ўртоғининг ота-онаси, ака-ука ва опа-сингиллари, шунингдек номзоднинг фарзандлари) тўғрисидаги маълумотнома, шу жумладан электрон шаклда;

4. 3,5х4,5 ўлчамдаги иккита фотосурат;

5. Олий юридик маълумот тўғрисидаги диплом ва унинг иловаси нусхалари;

6. Меҳнат дафтарчасининг нусхаси;

7. Паспорт нусхаси;

8. Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан тасдиқланган шаклдаги одил судловни амалга оширишга тўсқинлик қиладиган касалликлар ва жисмоний нуқсонлар йўқлиги ҳақидаги ҳужжат;

9. Охирги уч йил давомида бажарган ишлари тўғрисида иш жойидан маълумот-тавсифнома;

10. Иш жойидан тавсиянома;

11. Катта ҳаётий тажрибага ва иш стажига эга бўлган камида уч нафар ҳуқуқшунослардан фикрномалар;

12. Номзод ва унинг яқин қариндошларининг судланганлик ҳолати бўйича маълумотнома.

Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech