Диққат! Веб-сайт тест режимида ишламоқда

Янгиликлар

Ҳарбий суд судьялари учун ўқув курси ташкил этилди

Судьялар олий Кенгаши ҳузуридаги Судьялар олий мактабида 5-9 июль кунлари Ўзбекистон Республикаси Ҳарбий суд судьяларига “Ҳарбий судлар судловига тааллуқли ишларни кўришнинг ўзига хос хусусиятлари ва суд-ҳуқуқ соҳасидаги ислоҳотлар” мавзусидаги қисқа муддатли ўқув курси дастури тасдиқланди. Дастурдан кўзланган мақсад Ҳарбий суд судьяларининг суд-ҳуқуқ, сохавий ва касбий кўникмаларини оширишга қаратилган. Ўқув курсининг биринчи куни 5 июлда, “Ҳарбий хизматга мажбурлар томонидан содир этилган жиноятлар тўғрисидаги ишларни кўришда амалиётда вужудга келаётган муаммолар ва ҳарбий қисмлар, қўшилмалар ва бирлашмалар, ҳарбий бошқарув органларининг қўмондонлигига нисбатан ҳарбий хизматчиларнинг даъволари бўйича фуқаролик ишларини ва ҳарбий бошқарув органлари ҳамда ҳарбий мансабдор шахсларнинг ҳарбий хизматчиларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини бузувчи хатти-ҳаракатлари (қарорлари) устидан шикоятларни судларда кўриб чиқишнинг ўзига хос хусусиятлари” мавзуларида, ўқиш курсиннг иккинчи куни 7 июлда, “Ўзбекистон Республикасида амалга оширилаётган суд-ҳуқуқ соҳасидаги ислоҳотлар (сўнги қабул қилинган Қонун, Фармон, Қарор)” ва 3 куни 9 июлда “Судьяларнинг оммавий ахборот воситалари билан ҳамкорлиги” ва “Суд этикаси: миллий ва хорижий давлатлар тажрибаси” мавзуларида, қув курси видео-конференц алоқа режимида ўтказилиши белгиланиб, унда Ҳарбий суд судьялари ва суд аппарати ходимлари иштирок этишди.

12 Июль 2021 393

Суд ҳокимияти ва ОАВ ўртасидаги муносабат халқаро экспертлар билан муҳокама қилинди.

Куни кеча Судялар олий кенгаши ташаббуси билан «Суд ҳокимияти ва оммавий ахборот воситалари ўртасидаги муносабат» мавзусида халқаро давра суҳбати бўлиб ўтди. Судьялар олий кенгаши ва «Минтақавий мулоқот» халқаро нодавлат нотижорат ташкилоти ҳамкорликда ўтказилган мазкур тадбирда суд ҳокимияти ва оммавий ахборот воситаларида ўртасидаги ҳамкорлик ва муносабатларнинг ҳуқуқий асоси, бу борада халқаро ҳуқуқий нормалар ҳамда хориж тажрибаси хусусида сўз юритилди. Тадбирда бир қатор халқаро ташкилотларнинг Ўзбекистондаги ваколатхоналари раҳбарлари, шунингдек АҚШ Суд институтининг директори Жереми Фогел, ЮНЕСКОнинг ОАВ билан алоқалари бўйича координатори Сабин Улле (Канада), ОАВ ҳуқуқи ва одоб-ахлоқини ўрганиш маркази директори Жейн Киртли(АҚШ) ва бошқа кўплаб нуфузли халқаро экспертлар иштирок этди. Улар ўз тажрибалари ва дунё миқёсида суд жараёнидаги шаффофликлар, очиқ судлар қай маънода манфаатли эканлилиги тўғрисида қизғин фикрларини билдириб ўтдилар. Экспертлар фикрига кўра, бугунги жамият тараққиётини очиқлик ва шаффофликсиз тасаввур қилиб бўлмайди. Бугунги кун шиддати суд тизими ходимлари ва оммавий ахборот воситалари ходимлари ўртасидаги конструктив мулоқотлар самарадорлигини янада оширишни тақозо қилмоқда. Бу жараёнда суд ҳокимияти вакилларининг жамоатчилик билан ишлаш кўникмаларини янада шакллантириш қанчалик муҳим бўлса, оммавий ахборот воситалари ходимларининг ҳуқуқий саводхонлигини ошириш ҳам шунчалик муҳимдир. ОАВ вакиллари суд жараёнини ёритишни мақсад қилар экан, аввало улар ахборотларни саралаш маданиятини ўзлаштиришлари керак бўлади. Журналистлар ва блогерлар иштирок этган суд жараёнлари нотўғри талқин этилмаслиги, улар тарқатган матиреал жамият ва давлат обрўсига путур етказмаслиги таъкидлаб ўтилди. «Судяларнинг якуний қарор қабул қилиши бу алоҳида жараён. Тўғри улар кўриб чиқилган иш бўйича якуний қарор қабул қилиш қилиши ёпиқ ҳолда, алоҳида бир хонада бўлиб ўтади. Бироқ улар нимага асосланган ҳолда бу каби ҳукм чиқарганликларини тушунтириб беришлари ҳам судларнинг шаффофлигидандир», — дейди АҚШ Суд институтининг директори Жереми Фогел. Бунда судьялар ва журналистлар ўртасида конструктив мулоқот ўрнатиш, амалий ҳамкорлик муҳим аҳамият касб этади. Тадбирда иштирок этган халқаро экпертлар суд ҳокимияти ва оммавий ахборот воситалари ўртасида муносабатни тартибга солувчи халқаро ҳужжатлар мазмун-моҳияти, суд ишларини ёритиш бўйича хориж тажрибаси, муаммо ва ечимлар хусусида маърузалар қилди. Давра суҳбатида судлар фаолияти ёритилишида суд мустақиллиги ва судьялар дахлсизлиги, инсон шаъни ва қадр-қиммати, жисмионий ва юридик шахсларнинг ишчанлик обрўси муҳофазасига оид масалалар кенг муҳокама қилинди.

16 Июнь 2021 687

Беш нафар судья янги муддатга  тайинланди 

Куни кеча Судьялар олий кенгашининг навбатдаги мажлиси бўлиб ўтди. Қатор оммавий ахборот воситалари вакиллари кузатувчи сифатида иштирок этган йиғилишда бир қанча масалалар кўриб чиқилиб, тегишли қарорлар қабул қилинди. Хусусан, ваколат муддати якунига етти нафар судьяни навбатдаги ўн йиллик муддатга тайинлашга оид масала муҳокамаси якунида беш нафарига ишонч билдирилди, икки нафарини янги муддатга тайинлаш мақсадга мувофиқ эмас, деб топилди. Вилоят даражасидаги суднинг судьялиги  муқобиллик асосида кўрсатилган  номзодларнинг бири танланиб, уни ваколат муддати даврига қайта тайинлаш  ҳам маъқул кўрилди. Бундан ташқари одил судловни амалга ошириш чоғида қонунчиликни бузгани ва суд ишини ташкиллаштиришда бепарволиги учун уч нафар судьяни интизомий жавобгарликка тортишга розилик берилди. Шунингдек, қўшма мажлисда икки нафар судьянинг ваколатини муддатидан илгари тугатиш тўғрисида ҳам қарор қабул қилинди. Яъниким, уларнинг бири “Судьялар одоб-ахлоқ кодекси” талабларини қўпол равишда  бузгани, яна бири ўз аризасига кўра вазифасидан озод этилди. Тизимидаги янги тайинловлар қуйидагича кўриниш олди: Қамбарова Сарвиноз Низомовна  - судьялик лавозимида бўлишнинг навбатдаги ўн йиллик муддатига Бухоро вилоят судининг фуқаролик ишлари бўйича судьяси  лавозимига; Расулов Нодиржон Ғаппорович -  судьялик лавозимида бўлишнинг навбатдаги ўн йиллик муддатига Навоий вилоят судининг фуқаролик ишлари бўйича судьяси лавозимига; Қосимов Раҳимжон Одилович – судьялик лавозимида бўлишнинг навбатдаги ўн йиллик муддатига Фарғона вилоят судининг фуқаролик ишлари бўйича судьяси лавозимига тайинланди. Судьялик лавозимида бўлшининг навбатдаги ўн йиллик муддатига тайинланган икки номзод - Ражабов Нодиржон Тусунболтаевич шу муддатнинг беш йилини Самарқанд туман суди раиси, Жумаев Диёр Базорович эса Термиз туманлараро иқтисодий судининг раиси сифатида фаолият кўрсатади.  Муқобиллик асосидаги танловдан муваффақиятли ўтган жиноят ишлари бўйича Амударё туман судининг раиси Давлетмуратов Султанмурат Рустемовични Қорақалпоғистон Республикаси судининг жиноят ишлари бўйича судьяси лавозимига ваколат муддати даврига қайта тайинлаш учун Жўқори Кенгесга тақдимнома киритилди. Судьялар олий кенгаши матбуот хизмати

7 Июнь 2021 3345
Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech