Диққат! Веб-сайт тест режимида ишламоқда

Тўрт нафар судьяга нисбатан интизомий жавобгарликка тортишга розилик берилди

22 Май 2021 16:53 3178 Чоп этиш

Судьялар олий кенгаши ва Судьялар олий малака ҳайъатининг қўшма мажлисида тўрт нафар судья ваколати муддати даврига қайта тайинлаш ҳақида қарор қабул қилинди.
Яъниким, Камилов Давлатмирза Казакджанович ва Туланов Махаматиброҳим Азимович ваколати муддати даврига Наманган вилоят судининг жиноят ишлари бўйича судьялари этиб, Туракулов Тўлқин Аппакович эса (ваколати муддати даврига) Фарғона вилоят судининг жиноят ишлари бўйича судьяси лавозимига тайинланди. Шунингдек, Нажмутдинова Азизахон Нумановна  фаолиятини Андижон вилоят судининг фуқаролик ишлари бўйича судьяси сифатида давом эттирадиган бўлди.

Бундан ташқари Худойназаров Журабек Тухтаевич судьялик лавозимида бўлишнинг навбатдаги ўн йиллик муддатига тайинланиб, шундан беш йилини фуқаролик ишлари бўйича Сирдарё туманлараро судининг раиси лавозимида фаолият кўрсатиши белгиланди.
Йиғилишда олти нафар судьяни интизомий жавобгарликка тортиш масаласи ҳам кўриб чиқилди. Айни масала муҳокамаси якунида, тўрт нафарига нисбатан интизомий жавобгарликка тортишга розилик берилди, икки нафарига  нисбатан  рад этилди.
Одил судловни амалга ошириш чоғида қонунчиликни бузгани ва суд ишини ташкиллаштиришда бепарволиги учун интизомий жазога лойиқ топилганларнинг икки нафари фуқаролик, бир нафари иқтисодий, яна бир нафари жиноят ишлари бўйича судьялар ҳисобланади.

Эслатиб ўтамиз, интизомий жазо чоралари, Кенгаш розилигидан сўнг, тегишли малака ҳайъатлари томонидан  қўлланилади.

Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech